«Имом Нававий китоблари» иловаси Ислом оламининг машҳур муҳаддиси, фақиҳ ва аллома Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий қаламига мансуб энг машҳур икки асарни ўз ичига олади:
• «Риёзус-солиҳин шарҳи»;
• «Арбаин» (40 ҳадис).
«Риёзус солиҳин» – Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга асосланган, мусулмонларни иймон, ахлоқ ва ҳидоят йўлида тарбиялашда юксак аҳамиятга эга асар бўлиб, у бутун Ислом оламида кенг тан олинган. Китобни устоз Анвар Аҳмад араб тилидан ўзбекчага таржима қилиб, ҳар бир ҳадисни муфассал шарҳ ва изоҳлар билан бойитдилар. Шарҳлар тайёрлашда аллома Шамсиддин Аҳмад ибн Сулаймон ибн Камол пошшо Румий Ҳанафийнинг «Фавоидул мутриъатул ҳиёз фий шарҳи китабир Риёз» асаридан кенг фойдаланилган. Арабий матн «Дарул минҳаж» нашриётининг 7 та қўлёзмага асосланган 2018 йилги нашридан олинди. Имом Нававийнинг яқин шогирди Ибн Аттор қўлёзмаси ҳам шулар жумласидандир.
«Арбаин» эса Ислом таълимотининг асосий қоидаларини жамлаган 40 та муҳим ҳадисдан иборат бўлиб, ҳар бир мусулмон учун йўл-йўриқ ва ахлоқий қўлланма вазифасини ўтайди.
Илова орқали бу икки асарни ўзбек тилидаги таржима ва шарҳи билан ўқиш имконига эгасиз.
Date de mise à jour
1 yul 2025